АҚШ Давлат департаменти АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг яқинларига «Россия ҳарбий ҳаракатлари таҳдиди сақланиб қолаётганлиги туфайли» Украинани ихтиёрий равишда тарк этишга рухсат берди. Уларга тижорий транспортда мамлакатни тарк этиш тавсия этилди.
АҚШ сенаторлар гуруҳи Оқ уй ва Давлат департаментини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сабабли Ўзбекистонга босим ўтказишга чақирди. Уларнинг фикрича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар сустлашган, мамлакатда эркин сўз ҳуқуқи чекланмоқда. ОАВ фаолиятида ҳам муаммолар кузатилмоқда.
Ўзбекистон COVAX дастури доирасида АҚШдан яна 300 минг доза Pfizer вакцинасини қабул қилди.
АҚШ Давлат департаменти «Демократия учун» саммитида иштирок этадиган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Саммит доирасида авторитаризмдан ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга кўмаклашиш масалалари кўтарилади. Ўзбекистон таклиф этилганлар орасида йўқ.
Россия дипломатининг Берлиндаги элчихона деразалари остидан ўлик ҳолда топилгани, Байден маъмуриятининг Саудия Арабистонига 650 миллион долларлик қурол сотишни маъқуллагани, Озарбайжоннинг Қорабоғдаги урушда ҳалок бўлганларнинг 1,7 мингга яқин жасадини Арманистонга юборгани, Хитойнинг Сурияга мамлакатни тиклашда ёрдам беришда давом этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
АҚШ Давлат департаментининг собиқ раҳбари, президент Жорж Буш бошқаруви остида ишлаган Колин Пауэлл 84 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этди.
Россиянинг учта компанияси АҚШ санкция рўйхатига киритилди. Чекловлар Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги тўғрисидаги қонун доирасида жорий этилди. Россия компанияларидан бири Ўзбекистон корхоналарига ускуналар етказиб беради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг АҚШ давлат котиби Энтони Ж. Блинкен билан учрашуви бўлиб ўтди. Давлат котиби АҚШнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклигини чуқурлаштириш истагини билдириб, Ўзбекистоннинг Афғонистонда адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишини доимий қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди.
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар бўйича махсус кузатувлар рўйхатидан чиқарди. Ўзбекистон ушбу рўйхатда 2018 йилдан бери бўлган.
АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистондаги инвестиция муҳитга давлат монополияларининг устунлиги, давлат харидларида шаффофликнинг йўқлиги ва давлат корхоналари томонидан шартнома мажбуриятларининг изчил бажарилмаслиги салбий таъсир кўрсатмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг